Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида бу мавсумдаги илк пахта очилди
2024-07-31 00:15:40 295
Ўзбекистон туманида жорий йилда 4 минг 500 гектар ерга чигит экилган бўлиб, мавсум давомида олиб борилган сифатли агротехник тадбирлар ўз натижасини бера бошлади. Тумандаги “Қахрамон Исақжонович” фермер хўжалиги далаларида пахта ўтган йилларга нисбатан эрта очилди.
Хўжалик деҳқонлари жорий йил ҳосили учун 40 гектар майдонда деҳқончилик қилиб, Хитой давлатидан келтирилган чигитдан ҳудуд иқлимига мос ва эртапишар ғўза ниҳолларини парваришлади. Қайд этилишича, ерга қадалган барака уруғи 123 кунда ўзининг дастлабки нишоналарини кўрсатди.
Бу йил ҳар гектар буғдойдан 70 центнердан ошириб юксак хирмон кўтарган хўжалик миришкорлари, эндиликда пахтадан ҳам мўл ҳосил ва шунга яраша даромад олишни кўзламоқдалар.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун фермер хўжаликнинг даласида ғўза ривожини кўздан кечирди. Ҳосилга янада ҳосил қўшиш бўйича режа ва тавсиялар муҳокама қилинди.
Туман раҳбари шунингдек, “Ўрмонобод” фермер хўжалиги ғўза майдонларида ҳам бўлиб, агротехник тадбирларнининг бориши билан танишди. Жорий йил ҳосили учун 23,8 гектар майдонда “С-8290” юқори ҳосилдорлик ва эртапишарликка эга навни етиштираётган хўжалик миришкорлари ҳам барча муҳим агротехник тадбирларни сифатли амалга оширмоқдалар. Хусусан, айни кунларда хўжалик далаларида кўсак қуртига қарши 3-марта кимёвий ишлов берилиб, ғўза пешма-пеш суғорилмоқда.