Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Шўрқишлоқ” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ўрганилди
2024-07-31 00:09:27 232
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “Шўрқишлоқ” маҳалласида бўлиб, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
703 та хонадонда 3 минг 700 нафардан зиёд аҳоли вакиллари истиқомат қиладиган маҳалла ўрамининг “драйвер” йўналиши деҳқончилик, чорвачилик ҳамда супурги етиштириш ва унинг савдоси ҳисобланади.
Дастлаб, фуқаролар йиғини биносида маҳалла “еттилиги”нинг фаолияти, белгиланган вазифа ва топшириқлар ижроси аҳволи муҳокама қилинди. Режа ва дастурлар маҳаллани ҳар томонлама ривожига хизмат қилиши, бунда масъуллардан ташаббускорликни янада ошириш лозимлиги таъкидланди.
Куни кеча, туман раҳбарининг "Учбулак" маҳалласида ўтказган сайёр қабулида шўрқишлоқлик фуқаролар ҳам қатнашиб, маҳаллада электр энергия таъминоти сифати билан боғлиқ муаммони бартараф этиш учун таянч устунлари олишда кўмак сўрашган эди. Мазкур мурожаатни ижобий қаноатлантириш мақсадида ҳокимлик кўмаги билан ҳудудга 18 та янги бетон таянчлари етказиб берилди. Туман энергетиклари мазкур таянчларни белгиланган манзилларга ўрнатиш ишларига киришган. Туман раҳбари ушбу жараёнларнинг боришини ҳам кўздан кечирди.
Хонадонларда бўлган туман ҳокими аҳоли турмуш шароити билан яқиндан танишди. Ўрганишлар давомида тадбиркорликни ривожлантириш, “Сайхунобод тажрибаси” ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлиги масалалари асосий диққат марказда бўлди.
Маҳалла аҳли билан очиқ мулоқотлар давомида уларнинг турли масалалардаги мурожаатлари ҳам тингланиб, масалалар ижросини таъминлаш чоралари белгиланди.
Ҳудудни янада ривожлантиришда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар масъулларга топширилди.