Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпан гузарда “Сайхунобод тажрибаси” асосида олиб борилаётган ишлар ўрганилди

×

 2024-07-29 17:20:02    320

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани маҳаллаларида “Сайхунобод тажрибаси” асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, бу борада амалий ишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудудларда бўлиб, ушбу йўналишда бажарилаётган ишларни доимий кўздан кечирмоқда ва масъулларга вазифалар юкланмоқда.

Шу мақсадда туман раҳбарининг бугунги ўрганиши “Яйпан гузар” маҳалласида бўлди. Дастлаб, маҳалла “еттилиги” фаолияти ҳамда янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди.

Аҳоли даромадларини ошириш, уй хўжаликларига ўз имкониятларини тўлиқ ишга солишга кўмаклашиш тамойилига асосланган тажриба ҳудудда қай даражада оммалаштирилаётганлиги билан батафсил танишилди. 

Яйпан шаҳар марказида жойлашган, 2200 нафарга яқин аҳоли истиқомат қиладиган маҳалладаги мавжуд 570 та хонадоннинг томорқа майдони 7 гектарни ташкил этади. "Сайхунобод тажрибаси" асосида 10 та хонадон танлаб олиниб, улардан 3 тасида иссиқхона, 4 тасида асаларичилик, 1 тасида чорвачиликни ривожлантириш ва 2 та хонадонда эса қўшимча даромад топиш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда. 

Туман раҳбари маҳалла “еттилиги” ҳамроҳлигида аҳоли хонадонларида бўлиб, хўжаликларда даромад манбаини яратиш ва томорқа маданиятини шакллантириш бўйича олиб борилаётган ишлар кўламини кўздан кечирди. Хонадон эгалари билан суҳбатлашилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. 

Маҳаллада “Сайхунобод” тажрибасини янада оммалаштириш, белгиланган вазифаларни якунига етказиш юзасидан масъул мутасаддиларга зарур тавсиялар берилиб, аниқ вазифалар белгилаб берилди.