Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 166 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Заковат” интеллектуал турнирининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

×

 2024-07-29 11:00:34    353

PDF yuklash
Chop etish


“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллалар жамоаси ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал турнирининг Ўзбекистон туман босқичи бўлиб ўтди.

Турнир дастлаб маҳаллалар ўртасида ва сўнгра 4 та сектор босқичида ташкилланди.

Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилган билимдонлар беллашувининг туман босқичида эса маҳалла ёшларидан иборат 8 та жамоа жамоа ғолиблик учун курашди.

Зукко, билимдон ва интеллектуал салоҳиятга эга йигит-қизлар савол-жавобларда ўз маҳоратларини намойиш этиб, билимларини синовдан ўтказдилар.

Баҳслар якунига кўра 3-ўринни “Катта Тагоб” маҳалласи ёшларидан иборат жамоа, 2-ўринни эса “Даштчўлпон” маҳалласи жамоаси қўлга киритган бўлса, турнир ғолиблиги ва вилоят босқичи йўлланмасига “Қудашобод” маҳалласи ёшлари жамоаси сазовор бўлди.