Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 130 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оммавий ахборот воситалари вакиллари пресс тур ва матбуот анжумани давомида Ўзбекистон туманида электр таъминотини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар

×

 2024-07-27 17:28:52    367

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган тадбир ижросидан оммавий ахборот воситалари вакилларини хабардор қилиш мақсадида навбатдаги пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳамкорлигида ташкилланган тадбирда пресс-тур иштирокчилари туман электр таъминоти корхонаси, 110/35/10 кВли “Яйпан” нимстанцияси ва “Учбулак” маҳалласида бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. 

Тадбир давомида туман ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Шерзодбек Исмоилов ҳамда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ масъуллари иштирокида матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди.

Қайд этилдики, туманда бугунги кун холатига 56 минг 100 дан зиёд истеъмолчиларга электр энергияси 14 та подстанциялар, 1880 кмдан ортиқ тармоқ ва 634 дона трансформаторлар орқали етказиб берилмокда.

2023 йил давомида туманда давлат ва манзилли дастурлар доирасида жами 10 та трансформатор пунктлари ўрнатилиб, 21,4 км электр узатиш тармоқлари янгидан қурилган ва реконструкция қилинган бўлса, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 11 та трансформатор пунктлари ўрнатилиб, 36,0 км электр узатиш тармоқлари янгидан қурилди ва реконструкция қилинди.

“Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” тамойили асосида “Сулаймон” маҳалласида электр энергияси сифатини яхшилаш мақсадида 295 та темир бетон таянчлар ва 2 та 160 кВАли трансформатор пункти ўрнатилиб, 4,6 км электр узатиш тармоғи тортилди.

Аҳамиятлиси, давлат ва манзилли дастурларда белгиланган вазифаларни ҳаётга тадбиқ этишдан ташқари, аҳолининг айни соҳага оид мурожаатлари ижросини ижобий таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ташаббуси ҳамда хомийлик кўмаклари асосида шу кунгача тумандаги 20 та маҳалла ҳудудида жами 460 тадан зиёд темир бетон таянчлар, 22 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари ўрнатилди ва 5 км электр узатиш тармоғи тортилди.

Туманда 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида бўйича жорий йилда 163,5 км электр узатиш тармоғи ва 55 дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. Белгиланган режага асосан ўтган 7 ой давомида 122,5 км тармоқлар ва 40 дона трансформаторлар мукаммал таъмирланди. Бунинг натижасида эса 15 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 1 минг 200 дан зиёд аҳоли хонадонлари ва 70 дан ортиқ улгуржи истеъмолчиларининг электр таъминоти яхшиланишига эришилди.

2024 йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсумида туманда ғолиб бўлган ташаббусларни амалга тадбиқ этиш доирасида, "Тинчлик", "Қумбосди" ва "Фаровон келажак" маҳаллаларида электр таъминотини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаси ҳақида маълумотлар берилди.

Давлатимиз раҳбарининг шу ойда Фарғона вилоятига ташрифи давомида старт берилган, туманнинг Ўқчи қишлоғидаги 144 миллион доллар хорижий инвестиция ҳисобига 150 мегаваттли илк электр энергиясини сақлаш тизимининг барпо этилиши эса мазкур тизим ривожини янги босқичга олиб чиқиши ҳақида алоҳида такидланди.

Шунингдек, пресс-тур ва матбуот анжумани иштирокчиларига айни кунларда 110/35/10 кВли “Яйпан” нимстанциясига ўрнатилаётган янги 63 000 КвА қувватга эга бўлган электр куч трансформаторининг аҳамияти ҳақида таништирилди.

Тадбир давомида журналистларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.