Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллалардаги таъмирталаб ички кўчаларга шағал ётқизилмоқда

×

 2024-07-27 17:16:30    383

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, бу орқали эса аҳолига қулайлик яратиш тадбирлари давом этмоқда. Туман ҳокимлиги ва сектор ишчи гуруҳлари ташаббуси билан ҳудудларда ободонлаштириш ва ички йўллар ҳолатини яхшилаш тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, айни кунларда тумандаги Фаровон Келажак, Ойимчақақир, Қўрғонча ва Шўрқишлоқ каби маҳалла фуқаролар йиғинларидаги таъмирталаб ички кўчаларда ана шундай шағаллаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 3

Жараёнларга туман Ободонлаштириш бошқармаси ва йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг махсус техникалари жалб этилган.

Ички йўлларни шағаллаштириш тадбирлари маҳаллалар кесимида давом этиши белгиланган.