Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида юқори қувватга эга янги куч трансформатор ўрнатилмоқда
2024-07-25 23:58:44 214
Ўзбекистон туманидаги истеъмолчиларга янада сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида янги 63 000 КвА қувватга эга бўлган электр куч трансформатори ўрнатилмоқда.
Вилоятимизга яқинда келтирилган 3 дона янги куч трансформаторлари - 1 дона 63 минг КвА ҳамда 2 дона ҳар бирининг қуввати 40 минг КвА бўлган трансформаторларнинг энг юқори қувватлиси туманимиз учун ажратилди.
Фарғонада ҳозирча ягона бўлган мазкур янги куч трансформатори 110/35/10 кВли “Яйпан” нимстанциясидаги ортиқча юклама билан ишлаб турган 40 000 кВАли куч трансформатори ўрнига алмаштирилиши белгиланган.
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖдан жалб этилган бригадалар ва туман электр таъминоти корхонаси ходимларидан иборат мутахассислар янги куч трансформаторини нимстанцияга ўрнатиш ва қурилиш-монтаж ишларига бугундан киришдилар. Тез кунларда мазкур тадбирлар якунланиши билан трансформатор тўлиқ ишга туширилади.
Модернизация ишлари натижасида эса ҳудуддаги 25 мингдан зиёд аҳоли хонадони ҳамда 1000 га яқин улгуржи истеъмолчилар биноларини мустаҳкам электр энергияси билан таъминлаш даражаси оширилиши кўзда тутилган.