Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кичик Тагобда 150 ўринли мактабгача таълим муассасаси қурилиши жадал давом этмоқда

×

 2024-07-25 23:55:36    213

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон тумани “Кичик Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 35-давлат мактабгача таълим муассасаси учун 150 ўринли икки қаватли замонавий бино қурилмоқда. Бунёдкорлик ишлари жорий йилги инвестиция дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари Улуғбек Фозилов билан бирга муассасада бўлиб қурилиш ишларининг боришини кўздан кечирди. 

Дастлаб, 1974 йилда дала шийпони сифатида барпо этилиб, кейинчалик 1984 йилда собиқ жамоа хўжалигига қарашли болалар боғчаси сифатида иш бошлаган ушбу маскан мослаштирилган бинода фаолият юритиб келган. Охирги вақтларда муассасада 130 нафар болалар тарбияланаётган эди.

Бино-иншоатларнинг таъмирталаблиги билан боғлиқ кўп йиллик муаммони бартараф этиш мақсадида унинг ўрнида 150 ўринли, 2 қаватли замонавий маскан барпо этиш юзасидан инвестиция лойиҳаси тайёрланди. Бунёдкорлик тадбирларини амалга ошириш учун давлат бюджетидан 3 миллиард 883 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Туман ҳокими пудратчи-қурувчилар билан суҳбатда янги бинони ҳар томонлама мукаммал бўлиши кераклигини таъкидлаб, болалар ва уларнинг тарбиячилари учун замонавий шароитлар яратиш бўйича навбатдаги зарурий кўрсатмалар берди.