Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
2024-07-22 09:53:58 479
Ўзбекистон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда туманда умумий жиноятчилик ҳолати, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, ушбу хавфли иллатларни келтириб чиқарган сабаблар ва шарт-шароитлар аниқ таҳлиллар асосида танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилишда туман прокурори ўтган даврда туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида ички ишлар органлари томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилганини, шу билан бирга, айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилганини таъкидлаб ўтди.
Мутасаддилар ва ички ишлар ходимларининг кун тартибидаги масала юзасидан белгиланган вазифалар ижроси самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлари тингланиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.