Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 138 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эзгу ғояга йўғрилган “Маънавият фестивали” Ўзбекистон туманида ҳам старт олди

×

 2024-07-18 19:35:14    617

PDF yuklash
Chop etish


Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!” шиори остидаги “Маънавият фестивали” тадбирлари Ўзбекистон туманида ҳам бошланди.  

Хусусан, бугун “Яккатут” маҳалласидаги 9-давлат мактабгача таълим ташкилоти, Абдурахмон Жомий номли маҳалладаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда “Шўрсув” маҳалласидаги ҳарбий қисмда бўлиб ўтган маданий-маърифий учрашувларда соҳа етакчи профессорлари, маънавият тарғиботчилари ва санъаткорлар иштирок этди.

Учрашувларда замон шиддат билан ўзгариб, халқларнинг мустаҳкам ривожланишига раҳна соладиган турли янги таҳдид ва хавфлар пайдо бўлаётган бугунги кунда маънавият ва маърифат, келажак авлоднинг ахлоқий тарбияси ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Фестивал доирасидаги шукуҳли кечган қатор мазмунли лойиҳалар барча иштирокчиларга манзур бўлди. 

Туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази, маданият бўлими, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида ташкилланаётган тадбирлар туман манзилларида давом этади.