Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пресс-тур: ОАВ вакиллари Ўзбекистон туманида капитал таъмирланиб, янгидан фойдаланишга топширилган оилавий поликлиника фаолияти билан яқиндан танишди
2024-07-18 10:38:05 623
Ўзбекистон тумани “Зиё Нурсух” маҳалласида жойлашган 77-оилавий поликлиника жорий йилги инвестиция дастури доирасида капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Масканда таъмирлаш-бунёдкорлик ишлари натижасида яратилган шароитлар билан оммавий ахборот воситалари вакиллари яқиндан танишдилар.
Барпо этилганига қарийб 50 йил бўлган мазкур муассасанинг мавжуд шароитлари ва инфратузилмасида вақтлар ўтиши билан кўплаб ноқулайликлар вужудга келган эди. Ана шу муаммоларни бартараф этиш мақсадида инвестиция лойиҳаси тайёрланиб, ижрога қаратилди.
Оилавий поликлиникани қайта реконструкция қилиб, бугунгидек кўркам қиёфага келиши учун қарийб 2 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланди.
Тиббиёт маскани “Зиё Нурсух”, “Қўрғонча”, “Шўрқишлоқ”, “Бузуқўрғон” ва “Учбулак” маҳаллаларида яшовчи 12 минг 700 нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
2 қаватли 100 қатновга мўлжалланган мазкур тиббиёт муассасасида 9 нафар малакали шифокор ва 40 нафардан зиёд ўрта тиббиёт ходимлари фаолият олиб боради.
Пресс тур иштирокчилари муассасанинг замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланиб, тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш йўлидаги барча қулай ва замонавий шароитлар яратилганлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.