Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 119 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида қарийб 13 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи яна бир оилавий поликлиника капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

×

 2024-07-18 08:42:57    632

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Зиё Нурсух” маҳалласида жойлашган 77-оилавий поликлиника жорий йилги инвестиция дастури доирасида капитал таъмирланиб, бугун фойдаланишга топширилди.

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, тиббиёт ходимлари, маҳалла аҳли ва жамоатчилик иштирок этди. 

Барпо этилганига қарийб 50 йил бўлган мазкур муассасанинг мавжуд шароитлари ва инфратузилмасида вақтлар ўтиши билан кўплаб ноқулайликлар вужудга келган эди. Ана шу муаммоларни бартараф этиш мақсадида инвестиция лойиҳаси тайёрланиб, ижрога қаратилди.

Оилавий поликлиникани қайта реконструкция қилиб, бугунгидек кўркам қиёфага келиши учун қарийб 2 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланди. 

Тиббиёт маскани “Зиё Нурсух”, “Қўрғонча”, “Шўрқишлоқ”, “Бузуқўрғон” ва “Учбулак” маҳаллаларида яшовчи 12 минг 700 нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

2 қаватли 100 қатновга мўлжалланган мазкур тиббиёт муассасасида 9 нафар малакали шифокор ва 40 нафардан зиёд ўрта тиббиёт ходимлари фаолият олиб боради.

Муассаса замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланиб, тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш йўлидаги барча қулай ва замонавий шароитлар яратилди.

Поликлиниканинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятларни эътироф этишди.