Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 135 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кибермаданиятни юксалтириш – давр тақозоси

×

 2024-07-15 17:41:36    543

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлигида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси киберхавфсизлик бўлими ҳамда Марказий банк вилоят бошқармаси мутахассислари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман бош имом-хатиби, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, профилактика инспекторлари ва корхона-ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Юзма-юз мулоқотларда бугунги ахборот технологиялари жадал суръатда ривожланиб бораётган, барча соҳа рақамлашаётган бир пайтда аҳоли кенг қатлами ўртасида кибермаданиятни шакллантириш зарурати юзасидан маърузалар тингланди.

Тегишли мутахассислар томонидан кибержиноятлар ва уларнинг олдини олиш, электрон тўлов тизимидаги воситалардан фойдаланиш, шахсга доир маълумотларнинг сир сақланиши, банк пластик картаси ва унинг пароллари ҳимояланиши каби масалалар юзасидан маълумот берилди.

Шунингдек, кибержиноятларнинг аксарияти бевосита жабрланган шахснинг хатоси билан, яъни, ўзининг шахсига доир ва банк картаси маълумотларини бегона шахсларга тақдим этиши оқибатида содир этилаётгани, шу сабабли аҳолида кибермаданиятни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Киберхавфсизликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича шу каби кенг маълумотлар тақдим этилиб, видео қўлланмалар намойиш этилди.

“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида туман масканлари ва маҳалларда тарғибот-ташвиқот тадбирларини кенг доирада давом эттириш, аҳолининг кибермаданиятини юксалтириш бўйича тушунтиришлар олиб борилиши маълум қилинди.