Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фаоллар йиғилиши муҳим масалалар муҳокамасига бағишланди
2024-07-15 17:27:07 452
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Унга туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев раислик қилди.
Туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этган йиғилишда Давлатимиз раҳбарининг 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгиланган барча вазифалар ҳамда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари ижроси муҳокама қилинди.
Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтада вилоятимизга ташрифи давомида белгилаб берилган барча вазифа-топшириқларни туманда ўз муддатида ва сифатли бажариш, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, саноат ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадли дастурлари, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ёшларга оид давлат сиёсати, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, коммунал соҳа, жумладан, электр энергия, газ ва ичимлик суви таъминоти, йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида бажарилаётган тадбирлар самарадорлиги ва бошқа қатор долзарб масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Ҳар бир йўналишлар бўйича тармоқ мутасаддиларининг ахборотлари тингланди.
Эришилган натижалар билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар ҳам атрофлича таҳлил қилинди. Камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Йиғилиш сўнггида жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида ўз ҳудудларида кўплаб йўналишларда ижобий самарадорликка эришган бир гуруҳ маҳалла фуқаролар йиғинлари масъулларининг фаолияти эътироф этилиб, муносиб рағбатлантирилди.