Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 75 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида капитал таъмирдан чиқарилган оилавий поликлиника иш бошлади

×

 2024-07-09 19:40:17    723

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Ўқчи” маҳалласида жойлашган 74-сонли оилавий поликлиника инвестиция дастури ҳисобидан қайта реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди.

40 йиллик муассасани кўркам қиёфа касб этиб, замонавий шароитларга эга бўлишига бағишланган бугунги очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари, тиббиёт ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. 

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев янгидан чирой очган манзил билан маҳалла аҳлини қутлади. Бугун юртимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам бирламчи тиббий-санитария муассасаларда тиббий хизмат турлари кун сайин кўпайиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат кўрсатиш кўлами ошиб бораётгани, буни шу кўркам маскан мисолида кўриш мумкинлиги таъкидланди. Муассасалар қиёфаси эса инвестиция дастурлари ҳисобига янги ва замонавий кўринишга келаётганлигидан барча бирдек мамнунлиги қайд этилди. 

Туман марказидан 15 чақирим олис масофада жойлашган мазкур тиббиёт муассасаси атроф ҳудуддаги 3 та маҳаллада яшовчи 12 минг нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

100 қатновга мўлжалланган поликлиникани қайта реконструкция қилиш, қурилиш-монтаж ишларига 2 миллиард 463 миллион сўм миқдорда маблағ сарфланди. Замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланиб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган барча шароитлар ҳозирланди. 

Бунёдкорлик ишлари натижасида муассасадаги 5 ўринли кундузги бўлим 10 ўринлига айлантирилиб, унда 5 нафар хотин қиз, 5 нафар эркак даволаниши учун ҳам имконият яратилди.