Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 139 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кичик Тагоблик болажонлар учун янгидан 150 ўринли замонавий ва кўркам маскан бунёд этилмоқда

×

 2024-07-08 17:57:49    708

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Кичик Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 35-давлат мактабгача таълим муассасаси учун 150 ўринли икки қаватли замонавий бино қурилишига киришилди. Бунёдкорлик ишлари жорий йилги инвестиция дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев билан бирга мазкур масканда ҳам бўлиб эзгу ниятда бошланган қурилиш ишларининг бориши билан яқиндан танишди. 

Қайд этилишича, мазкур таълим муассасасининг шу кунгача фойдаланиб келинган бино-иншоотлари дастлаб, 1974 йилда дала шийпони сифатида барпо этилган. Кейинчалик 1984 йилда собиқ жамоа хўжалигига қарашли болалар боғчаси сифатида иш бошлаган маскан мослаштирилган бинода фаолият юритиб келган. Сўнгги вақтларда ушбу муассасадаги 5 та гуруҳда 130 нафар болалар тарбияланаётган эди. 

Кўп йиллик муаммони бартараф қилиш мақсадида маънан эскирган бино ўрнида 150 ўринли, 2 қаватли замонавий маскан барпо этиш юзасидан инвестиция лойиҳаси тайёрланди. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 3 миллиард 883 миллион сўм маблағ ажратилди.

Ҳозирда пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан муассасада қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. 

Туман раҳбари томонидан мутасаддиларга ишларни ташкил этишда қурилиш меъёрий қоидалари ва сифатга жиддий эътибор қаратиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.