Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 134 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сектор раҳбарларининг битирувчи ёшлар билан учрашувида 388 нафар ўғил-қизга дипломлар топширилди

×

 2024-07-08 17:52:15    683

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев билан тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби битирувчилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.  

“Шодиёна” тантаналар мажмуасида ташкилланган тадбир давомида жорий йилда бошланғич профессионал таълим муассасасини тамомлаган 388 нафар битирувчиларига тантанали диплом топшириш маросими ҳам ўтказилди.

Маросим аввалида сўз олган туман раҳбари Шерзоджон Юлдашев бугун ёшларни қўллаб-қувватлаш - келажакка ғамхўрликнинг юксак намунаси эканлигини таъкидлаб, мустақил ҳаётда йигит-қизларга оқ йўл тилади. Ёшларнинг келгусида халқ хўжалигининг турли жабҳаларида мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган малакали мутахассислар бўлиб камолга етишига ишонч билдирилди. 

Шунингдек, битирувчиларнинг ота-оналари, уларнинг устозлари сўзга чиқиб, дил сўзлари ва табрикларини изҳор қилди. 

Қайд этилишича, мазкур таълим масканида таҳсил олган ёшлар икки йил давомида тикувчилик, сартарошлик, пайвандлаш, электромонтёр, ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори, трактор-машинист ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш каби касбларнинг сир-асрорларини пухта ўзлаштирдилар.

Таъкидланишича, битирувчиларнинг қарийб 70 фоизи олий таълим муассасаларида таҳсилни олишни давом эттиришни мақсад қилишган, эгаллаган касби бўйича фаолият юритишни истаган барча ёшларнинг эса бандлиги таъминланган.