Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 169 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпандаги 49-мактаб учун ҳам 510 ўринли қўшимча ўқув биноси барпо этилмоқда

×

 2024-07-08 17:44:41    608

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳрида жойлашган 49-умумтаълим мактабида ҳам янги ўқув йилидан бошлаб замон талаблари асосида ўқиш ва ўқитиш имкониятлари янада кенгаядиган бўлди.

Жорий йилги Инвестиция дастури асосида таълим даргоҳи учун 510 ўринли 3 қаватли қўшимча ўқув биноси бунёд этилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишларига 4 миллиард 443 миллион сўм маблағ йўналтирилган. 

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев таълим муассасасида бошланган қурилиш ишлари билан танишди. 

Мактабнинг дастлаб 1970 йилда қурилган мавжуд бинолари 860 ўринга мўлжалланган бўлиб, сўнгги ўқув йилида масканда қарийб 1640 нафар ўқувчи икки навбатда таҳсил олишган эди. Ўқувчилар сони мактабнинг мавжуд сиғимидан қарийб икки баробар ортиқлиги, навбатлилик коэффициенти белгиланган нормалардан юқорилиги каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида инвестиция лойиҳаси тайёрланиб, амалга тадбиқ этилди.

Намунавий лойиҳа асосида қад ростлайдиган 3 қаватли янги бинонинг қурилиш ишлари “Independent broker” хусусий корхонаси бунёдкорлари томонидан амалга оширилмоқда.

Туман раҳбарининг мутасадди ва қурувчилар билан мулоқотида жараёнларда биринчи галда сифатга алоҳида эътибор бериш, ўқитувчи ва ўқувчилар учун замонавий шароитлар яратиш чораларини кўриш ҳақида сўз борди.