Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 67 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Энг ёш маънавиятчи” кўрик-танлови бўлиб ўтди

×

 2024-07-05 18:59:12    744

PDF yuklash
Chop etish


Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон тумани бўлими томонидан “Энг ёш маънавиятчи” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. 

Ушбу танлов Давлатимиз раҳбарининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, давлат идораларига маънавий-маърифий ишларни тизимли йўлга қўйиш бўйича ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда уларнинг соҳадаги фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ташкилланди.

Тадбирда бу каби танловларнинг мунтазам ўтказилиши ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтиришда муҳим омил бўлиши таъкидланди.

Якуний натижаларга кўра, “Даштчўлпон” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Исфандиёр Зокиржонов ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Танлов ғолибларига ташкилотчиларнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.