Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2024-07-05 18:02:04 563
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани “Фаровон келажак” МФЙ Юқори Тўлаш қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг ҳудудда тоза ичимлик суви таъминоти етарли эмаслиги билан боғлиқ мурожаати эълон қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан “Фарғона сув таъминоти” АЖ Ўзбекистон тумани бўлими қуйидагиларни маълум қилади.
Мазкур ҳудудда аввал фаолият кўрсатган фермер хўжалигига тегишли бўлган ичимлик суви қудуғи мавжуд бўлиб, ушбу қудуқ маълум муддат қаровсиз қолган. Аҳоли мурожаатини қаноатлантириш мақсадида, бўлим ташаббуси билан ушбу ичимлик суви қудуғи “Фарғона сув таъминоти” АЖ балансига олиниб, таъмирланди ва ишчи ҳолатга келтирилди. Тоза ичимлик суви қудуғига 1 дона сув насоси ўрнатилди ва мавжуд тармоққа уланди. Айни тадбирлар натижасида бугунги кунда ҳудуддаги аҳоли хонадонлари тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаб келинмоқда.
Лекин шундай бўлсада, таъкидланганидек ҳудуддаги бир гуруҳ аҳоли вакиллари ушбу тадбирлардан қаноатланмай, ичимлик сувини сув минораси орқали етказилишини сўраб такрорий мурожаат йўллашмоқда.
Бугунги кунда “Фарғона сув таъминоти” АЖ Ўзбекистон тумани бўлими балансида бўш сув минораси мавжуд эмаслиги, айни минора давлат дастурлари доирасида ажратилиши, берилган таклифлар асосида сув минораси бўлим учун йўлланган заҳоти устивор равишда айни ҳудудга ўрнатилиши ҳақида аҳоли вакилларига тушунтиришлар берилди.