Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги ғўза майдонларида зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди
2024-07-01 23:48:46 562
Ўзбекистон тумани дала майдонларида ғўза зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш юзасидан муайян тадбирлар олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирокида фермер хўжаликлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги масъуллари ва агрономлар билан ҳудудларда ўтказилган учрашувларда ана шу агротехник тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Туманда жорий йилда 4 минг 500 гектардан зиёд майдонда ғўза етиштирилиб, пахтадан мўл ҳосил олиш мақсад қилган. Сир эмаски, кўзланган мақсадга эришиш учун, долзарб агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш, хусусан ғўза зараркунандаларига қарши самарали курашиш талаб этилади.
Сектор раҳбарларининг 1 ва 2-сектор ҳудудларида деҳқончилик қиладиган пахтакорлар ва соҳа мутасаддилари билан бугунги учрашувида ғўза парваришида юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни бартараф этиш, агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш таъкидлаб ўтилди. Бу борада хато ва камчиликларга йўл қўйган фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда тегишли масъулларнинг фаолияти қаттиқ танқид остига олинди.
Агротехник тадбирларга ҳар бир ММТП кесимида белгиланган пуркагич (ОВХ)ларни тўлиқ жалб этиш, биринчи навбатда ғўза зараркунандалари ўчоғи бўлган майдонларга кимёвий ишлов бериш топшириқлари берилди.
Ҳозирги кунда ғўзага энг кўп зарар етказадиган кўсак қурти ва ўргимчаккана каби ҳашаротларга қарши курашиш бўйича тадбирлар самарадорлигини таъминлаш мақсадида бу ишларни асосан салқин ва тунги вақтларда ташкил этишга жиддий эътибор қаратиш мутасаддиларга юклатилди. Мазкур юмушларга юқори малакали мутахассислар, тажрибали агрономлар жалб этилиб, уларнинг ўрганишлари, маслаҳат ва кўрсатмалари асосида иш ташкил этиш лозимлиги уқтириб ўтилди.