Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Келажак бунёдкорлари Яйпандаги фестивалда жам бўлди

×

 2024-06-30 02:11:54    634

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида гала-концерт бўлиб ўтди.

Ёшларни ягона эзгу мақсад йўлида бирлаштирган ҳамда юқори савияда, кўтаринкилик билан ташкил этилган байрам дастурида минглаб иштирокчи қатнашди. 

Фарғона вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов, туман сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари ёшларнинг шодиёнасига шерик бўлдилар.

Ёшлар фестивалини туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлади. Давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимизда ёш авлод таълим-тарбияси ва камолотига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Ўғил қизларнинг ўқиш ва изланишларига, ишларига омад тилади. Туман раҳбари ўзининг табрик сўзида жорий йилда ҳам халқаро ва Республика даражасидаги мусобақалар, танловларда салмоқли ютуқларни қўлга киритиб, тенгдошларига ўрнак бўлган ёшларнинг натижаларига ҳам алоҳида тўхталиб, бундай зафарлар келгусида янада кўп бўлишига ният билдирди.

Концерт дастури давомида жорий йилда тумандаги умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга тамомлаган 68 нафар битирувчиларга олтин ва 18 нафарига эса кумуш медаллари тантанали топширилди. Барча битирувчиларга катта ҳаётда оқ йўл тиланди.

Юртимиз эстрадасининг таниқли вакили Шоҳруҳхон ҳамда вилоятимизнинг эл суйган санъаткорлари томонидан ижро этилган шўх куй ва қўшиқлар, жозибали рақслар кечага ўзгача файз киритди. 

Якундаги мушакбозлик эса, йиғилганларга янада ҳуш кайфият ва завқ бағишлади.