Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносиб нишонланди
2024-06-28 18:28:44 657
Ўзбекистон туманида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари, фахрий журналистлар, “Яйпан овози” газетаси таҳририяти ва почта бўлими ходимлари жам бўлдилар.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман прокурори Обиджон Собиров ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаевалар соҳа фидоийларини касб байрами билан самимий қутладилар. Юртимизда сўз ва матбуот эркинлиги, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолига холис ва ишончли ахборот етказиш, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш борасида эзгу ишлар амалга оширилаётгани таъкидланиб, бу борада туманда ҳам салмоқли натижаларга эришилаётганлиги қайд этилди.
Байрам муносабати билан бир гуруҳ фахрийлар ва соҳа фидоийлари туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Эзгу тилак ва илиқ суҳбатлар матбуотчилар учун ёзилган тўкин дастурхон атрофида давом этди.