Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик ғаллакорлар зафар қучди
2024-06-25 21:05:58 779
Ўзбекистон тумани миришкор деҳқонлари ғалладан юксак хирмон яратиб, нафақат Фарғонада, балки водий вилоятларида олди қаторларда бўлиб зиммаларидаги вазифани шараф билан уддалади.
Белгиланган марра ҳар йилгидан жуда қисқа муддатда, яъни 20 кунда забт этилди. Жорий йилнинг 25 июн ҳолатига давлат ғалла хирмонига 14 минг 800 тоннадан зиёд дон топширилиб, шартномавий режа 100,1 фоизга бажарилди. Ҳар гектар майдондан ўртача ҳосилдорлик 70-80 центнерни ташкил қилди.
Жорий йил ҳосили учун туманда 170 та фермер хўжалиги томонидан 5 минг 700 гектар майдонга ғалла экилиб, текис униб чиққан буғдой майсалари агротехника қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда парваришланди.
Туман далаларида ҳали ҳосил чўғи баланд, ўрим-йиғим ишлари қизғин давом этмоқда. Бу саъй-ҳаракатлардан мақсад бу йилги мавсумда туманда ялпи ғалла хирмонини 54 минг тоннадан оширишдир.
Зафар муборак бўлсин, Ўзбекистон туманилик ғаллакорлар!