Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Коррупция-жамият душмани
2024-06-25 16:09:05 660
Бугун Пенсия жамғармаси Ўзбекистон туман бўлимида “Коррупцияга қарши кураш– жамиятнинг янгиланишида муҳим омил” тамоили остида амалий семинар ташкилланди.
Семинарда пенсия жамғармаси туман бўлимида ишловчи ходимлар иштирок этди.
Семинар аввалида бўлим бошлиғи Шахзодбек Аббосхонов тизимда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар, ўтган 2023 йил давомида йўл қўйилган хато-камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан бажарилган тадбирлар, бу борада жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Шунингдек, Пенсия жамғармаси тизимида коррупцияга қарши курашишга оид амалдаги меъёрий ҳужжатлар бўйича ходимларнинг ҳаётида ижобий таъсир кўрсатувчи қонуний ўзгаришлар ҳамда тизим ходимларининг олдига қўйилган юксак мақсад ва вазифалар таъкидланди.
Семинарда қатнашган Ўзбекистон тумани "Абу Мусо Ал-Ашорий" жоме масжиди имом хатиби Давронбек Норматов ҳам ўз сўзида Пенсия жамғармаси фаолияти энг савобли касблардан бири эканлиги ҳақида тўхталди. Имом хатиб ҳалоллик, кексаларга ҳурмат, кўнгли ярим инсонларнинг оғирини енгил қилиш, бировнинг ҳаққи ва харомдан тийилиш борасидаги маърузалар қилди.