Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 84 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги нефтни қайта ишлаш кичик заводини тўла қувватда ишга тушириш учун 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит жалб этилди

×

 2024-06-24 23:14:25    548

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев билан бирга “Кичик Тагоб” кичик саноат зонасида янги барпо этилган нефтни қайта ишлаш кичик заводида амалга оширилаётган модернизация ишлари билан танишди.

Корхонани ташкил этиш учун дастлабки босқичда лойиҳа ташаббускорларининг ўз ҳисоби ва банк кредитларидан жами қарийб 6 млрд сўм маблағ йўналтирилган. Хусусан, Хитой давлатидан 5,250 млрд сўмлик ускуна ва дастгоҳлар олиб келиниб ўрнатилган. 

Қайд этилишича, заводни дастлабки синов тариқасида ишлатиш жараёни муваффақиятли амалга оширилган.

Айни кунларда корхонани модернизация қилиш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бунинг учун хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит жалб этилди.

Модернизация лойиҳаси доирасида хусусан, ҳар бирининг ҳажми 100 метр куб бўлган 2 та сақлагич (резервуар) қуриб битказилган бўлса, яна жами 4000 метр куб бўлган янги 2 та резервуарни барпо этишга киришилган. Корхонада энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш, автоматлаштириш тизимларини жорий этиш тадбирлари ҳам бажарилмоқда. 

Корхонани модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш орқали ишлаб чиқариш қувватини икки баробарга ошириш мақсад қилинган. Яъни заводда суткасига 100 тонна нефть маҳсулотлари қайта ишланиб, бензин, дизел ва мазут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга эришилади. Шу билан бирга 30 дан зиёд янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. 

Туман раҳбарининг лойиҳа ташаббускорлари ва масъуллар билан мулоқотида ана шу мақсад ва масалалар ҳақида сўз борди. Ечимини кутиб турган масалаларни ҳал этиш чоралари белгиланди.