Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 133 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Зиё Нурсухдаги қарийб 50 йиллик тиббиёт маскани замонавий ва кўркам кўриниш касб этмоқда

×

 2024-06-24 23:10:53    475

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Зиё Нурсух” маҳалласидаги 77-оилавий поликлиника жорий йилги инвестиция дастури доирасида капитал таъмирланмоқда.

Қурилганига қарийб 50 йил бўлган масканнинг бино ва иншоатларида айни кунда таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев бугун муассасасадаги таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Ҳудуддаги 5 та маҳаллада яшовчи 12 минг 600 нафардан зиёд фуқарога хизмат кўрсатиб келаётган оилавий поликлиника капитал таъмири учун давлат томонидан 2 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирилган.

Бир вақтнинг ўзида 100 қатновга мўлжалланган тиббиёт маскани охирги марта бундан 18 йил аввал жорий таъмирланган эди.  

Яқин кунларда замонавий кўринишда фойдаланишга топшириладиган муассасада беморлар ва ходимлар учун барча зарур шароитларни яратишга катта эътибор қаратилмоқда.  

Туман раҳбари оилавий поликлиникадаги таъмирлаш жараёнларининг бориши билан танишиш давомида, белгиланган ишларни сифатли ва ўз муддатида якунлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва тавсиялар берди.