Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МИБ Ўзбекистон тумани бўлими фаолиятидан

×

 2024-06-24 10:37:54    262

PDF yuklash
Chop etish


МИБ Ўзбекистон тумани бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш юзасидан муайян тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган ва қидирувда бўлган оталар ушланиб, тўпланган ҳужжатлар судга юборилди. 

Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими иш юритувида бўлган алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати  бўйича узоқ муддатдан буён алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келаётган 5 нафар қарздорларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар МЖтКнинг 47.4-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича ўзбекистон тумани судига тақдим қилинди.

Маъмурий ишлар судда кўриб чиқилиб, алимент қарзини тўлиқ тўлаган қарздорлар жавобгарликдан озод қилинди. 

Тўлашдан бўйин товлаганлар эса, хусусан, маъмурий ишлар 20.06.2024 йилда судда кўриб чиқилиб, қарздорлар Н.К - 25,4 млн сўм, А.Т - 6,4 млн сўм, А.Н - 7,2 млн сўм миқдорида алимент пулларни тўлиқ тўлаб берди ва жавобгарликдан озод этилди.

Ўз фарзандини моддий таъминоти ҳақида қайғурмаган У.К 19,6 млн сўм ва О.Ж 17,0 млн сўм алимент қарзини тўламаганлиги учун суд томонидан ҳар бирига 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.