Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 109 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла ёшлари “Заковат”да беллашдилар

×

 2024-06-24 09:36:18    334

PDF yuklash
Chop etish


“Беш ташаббус олимпиадаси” маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни китобхонлик, маданият ва санъат, интеллектуал ўйинлар, ахборот технологиялари ҳамда спорт турларига жалб қилишга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон тумани ёшлари ҳам мазкур олимпиадада фаол иштирок этмоқда.

Ёшлар ойлигида олимпиада доирасида 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллалар ёшлари ўртасидаги "Заковат" интеллектуал турнирининг сектор босқичи бўлиб ўтди.

Ўзига хос завқли ва қизиқарли кечган баҳсларда уюшмаган ёшлардан иборат жамоалар ўз билим ва интеллектуал салоҳиятини синовдан ўтказдилар.

Мусобақа якунида 1-ўрин “Катта Тагоб” маҳалласи жамоасига насиб этган бўлса, 2-ўринни “Даҳанақақир” маҳалласи жамоаси, 3-ўринни эса “Кичик Тагоб” маҳалласи ёшлари жамоаси эгаллади.