Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 76 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Элимизнинг ризқ насибаси уюшқоқлик билан йиғиб олинмоқда

×

 2024-06-20 17:45:51    563

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Ўзбекистон туманидаги барча ҳудудларда отрядларга бириктирилган комбайн ҳамда бошқа техникалар ёрдамида миришкор деҳқонларимиз етиштирган мўл ҳосил-халқимизнинг ризқ-рўзи йиғиб олинмоқда.

Тумандаги 170 та фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан, ўз муддатида йиғиштириб олиш учун 20 та отряд ташкил этилган.

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳудудларда олиб борилаётган ўрим-йиғим жараёнлари яқиндан танишдилар.  

“Каримжон Эргашев”, “Шохрух Бехруз чорвадор”, “Тўлқин Дарё Тошқин” ва “Қораёзбобо” каби фермер хўжаликлари дала майдонларида бўлган сектор раҳбарлари фермерлар, дала ишчилари, отряд масъуллари ва бириктирилган бошқа мутасаддилар билан учрашдилар. Элимизнинг ризқ насибаси бўлган буғдой дони хирмонига барака тиланиб, масъулларга келгусидаги вазифалар белгилаб берилди.

Қайд этиш жоиз, тумандаги 5700 гектар ғалла майдонининг бугунги кунгача 1400 гектардан ортиғи ўрилиб, сара донлар омборларга топширилди. 50 дан зиёд фермер хўжаликлари давлатга ғалла сотиш режасини ошириб бажаришга улгурди.

Туманда ғалла ўрими мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.