Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 93 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кундузги болалар оромгоҳи фаолияти ўрганилди

×

 2024-06-15 01:47:06    1104

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон туманида болаларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш мақсадида тумандаги 6 та мактабда кундузги оромгоҳлар ташкил этилган.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари Улуғбек Фозилов билан ана шундай масканлардан бири 29-умумтаълим мактабида иш бошлаган оромгоҳ фаолияти билан яқиндан танишди. 

Айни кунларда 100 нафарга яқин болалар жалб этилган ушбу кундузги оромгоҳда мавсумни мароқли ўтказишлари учун зарур барча шароит яратилган. Ўқув машғулотлари йўлга қўйилиб, турли йўналишдаги тўгараклар ишлаб турибди. Масканда қизиқарли дастурларни ташкил этиш анъанага айланиб улгурган.

Сектор раҳбарлари болалар билан суҳбатлашиб, ҳайитлик совғаси сифатида уларга ўқув қуроллари ва музқаймоқлар улашилди. 

Мавсум болаларнинг эсида қоларли амалларга бой руҳда ўтиши учун барча жиҳатларга эътибор қаратиш юзасидан масъулларга зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди.