Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик 46 нафар талаба ёшларнинг шартнома хамда 5 нафар чақирилувчиларнинг бадал пуллари тўлаб берилди
2024-06-15 01:26:59 873
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг ёшлар билан учрашуви давомида “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган 51 нафар йигит-қизларнинг муаммолари ҳам ҳал этилди.
Юртимиздаги турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 46 нафар талаба ёшларнинг 50 фоизгача шартнома пуллари ҳамда 5 нафар йигитларнинг сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тӯлаб берилди.
Туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ўғил-қизларнинг яқинлари иштирокида қарийб 173 млн сўмлик тўловларни тасдиқловчи сертификатларни ўз эгаларига тантанали тарзда топширдилар.
Тадбирда иштирок этган ёшлар ва уларнинг ота-оналари Давлатимиз раҳбарининг эртамиз эгалари камолотига қараётган бундай эътибор ва ғамхўрликларидан беҳад хурсандликларини изҳор этдилар.