Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ФУҚАРОЛИК СУДЛАРДА ЯРАШТИРИШ ВА МЕДИАЦИЯ ИНСТИТУТИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ПРОЦЕССУАЛ ЖИҲАТЛАРИ

×

 2024-06-13 10:09:01    355

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда мамлакатимизда қонунчилик ва суд-ҳуқуқ соҳасида жиддий ўзгаришлар ҳамда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ичида фуқаролик процессал ҳуқуқи алоҳида ажралиб туради. Бир қарашда мазкур соҳа фақатгина низоли ҳолатларни тартибга солишда қўлланилади. Албатта, бу фикрга қўшилмай илож йўқ. Чунки, фуқаролик процессида одатда тарафларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш муҳим вазифа ҳисобланади. Фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш ҳамда судда фуқаролик суд ишларини юритиш билан боғлиқ жараён Фуқаролик процессуал кодекси билан тартибга солинади.

Медиация – лот. “mediare” сўзидан олинган бўлиб, воситачилик қилмоқ, ўртада турмоқ, орага тушмоқ деган маънони англатади. Шунингдек, “медиация” – (инг. “mediation” – воситачилик) – низоларни муқобил (судгача) ҳал қилиш усули бўлиб, унда низолашувчи тарафларга холис, бетараф медиатор ўзаро мақбул келишувга эришишга ёрдам беради.

Медиатор тарафларнинг талабларидан (позиция) келиб чиқиб, уларни асл манфаатларини аниқлаши лозим, бу ҳолатда медиатор бир қатор медиация инструментларидан (фаол эшитиш, рефрейминг, фрейминг, эхо такрорлаш, раппорт ва бошқалар) фойдаланиши лозим. Медиатив келишувнинг тарафларга манфаатли бўлган афзаллиги сифатида тарафлар низони судда кўриш жараёнида бундай келишувга эришса, давлат божи тўлашдан озод этилади ёки тўланган давлат божи қайтарилади ва натижада уларнинг маблағи ўз ихтиёрида қолади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, медиатив келишувга эришилишида медиаторнинг хизмати муҳим аҳамият касб этади. Шу боис қонунда медиаторга доир қатор талаблар белгиланган. Агар яна тарафлар манфаати нуқтаи назаридан гапирадиган бўлсак, медиатор медиация бошлангунига қадар медиация тарафларига медиациянинг мақсадини, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида фақат медиация тарафларининг розилиги билан ҳаракат қилиши, низо юзасидан ўзаро мақбул келишувга эришишга тарафларни ишонтиришнинг қонуний восита ва усулларидан фойдаланиши, ўзининг мустақиллиги ва холислигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд бўлса ёки юзага келса, бу ҳақда тарафларга маълум қилиши шарт.

Яна бир муҳим жиҳатларидан бири - медиатор тарафлар олдида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижасида етказилган зарар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Тарафлар медиаторга онлайн мурожаат қилишлари, ёки низони комедиатор (икки ва ундан ортиқ)лар иштирокида ҳал этишлари, низони ҳал этишга ёрдам бериши мумкин бўлган мутахасисни ўзлари танлашлари мумкин. Учинчидан, иш юритиш вазифалари жиҳатидан қарасак, суднинг вазифаси тарафларнинг қайси бири ҳақ ёки айбдорлигини аниқлашдан иборат бўлса, медиация тарафларнинг келишувига эришишга ҳамда медиаторнинг ёрдами билан низони ҳал қилишнинг турли ҳил ечимларини муҳокама қилишга қаратилган.

Низолар суд тартибида ҳал этилишида судья суд тартибининг босқичларига қатъий риоя этиши талаб этилади, медиация тартиб-таомилида эса тарафлар низони ҳал қилиш учун қонунда назарда тутилган муддатлардан чиқмаган ҳолда, ҳар қандай босқични қайта такрорлашлари, унга аниқлик киритиши, ёки маълум бир босқични четлаб ўтишлари мумкин. Олтинчидан, медиациянинг яна бир фарқли ва устивор жиҳатларидан бири, тарафлар медиатив келишувга эришишлари жараёнида медиатор билан яккамаякка тартибда музокаралар олиб бориши мумкин, суд тартибида келишувга эриши жараёнида суд тарафлар билан алоҳида учрашув ўтказишига процессуал жиҳатдан йўл қўйилмайди.

Келгусидa медиация тўғрисидаги ноpмaнинг тaкомиллaшуви бевоситa медиaция институтининг pивожлaнишигa ҳиссa қўшади.

Элёржон Исмоилов

ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг раиси