Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 140 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жажжи шахматчилар дона сурди

×

 2024-06-13 09:47:57    351

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Шахмат фестивали” мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди. 

Яйпандаги 2-давлат мактабгача таълим ташкилоти мезбонлик қилган мусобақада 5-7 ёшли тарбияланувчилар беллашди. Мусобақада 60 нафардан зиёд иштирокчи қатнашди. 

Шахматни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал ривожланишига кўмаклашиш мақсадида ўтказилган мусобақа қизғин баҳсларга бой кечди.

Ғолиб ва совриндор болажонларга туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.