Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ғалла ўрими уюшқоқлик билан давом этмоқда

×

 2024-06-11 11:56:10    359

PDF yuklash
Chop etish


Ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари Ўзбекистон туманида қизғин давом этмоқда. 

Миришкор бободеҳқонлар машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни ташкилланган отряд ёрдамида нес-нобуд қилмай йиғиштириб олишга киришганлар. 

Ана шундай илғор ғаллакорлардан бири Қахрамонжон Имомназаров раҳбарлик қиладиган “Оқ олтин Даштхасан” фермер хўжалигининг мавжуд жами 93,9 гектарли экин майдонлари дашт ҳудудида жойлашган. Шундай бўлсада, тинимсиз ва заҳматли меҳнат эвазига ернинг унумдорлигини оширишга ҳаракат қилиб келаётган уста деҳқонлар ҳар йили пахта-ғаллачиликда юқори ҳосилдорликка эришиб келмоқдалар.

Жорий йилда ҳам хўжаликнинг 48 гектар майдонида ғалланинг "Антонина" навидан мўл ҳосил етиштирилди. Пишиб етилган донни эзгу ният ҳамда ғайрат-шижоат билан ўриб-йиғиб олиш ишлари бошланган.

Қайд этилишича, хўжалик миришкорлари ўтган йили ҳам 48 гектар ер майдонидан давлат эҳтиёжлари учун 200 тонна дон сотиб, белгиланган режани ортиғи билан уддалаган ва 80 центнердан ҳосил олган.

– Ҳар йили куз мавсумидан бошлаб экин майдонларимизнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилашга эътибор қаратамиз, - дейди фермер хўжалиги раҳбари, тажрибали деҳқон Қахрамонжон Имомназаров. – Бу йилги мавсумда ҳам ғаллазоримизнинг ҳар гектарига 30 тоннадан маҳаллий ўғит солдик. Дон пишгунга қадар 3 марта минерал ўғит, 4 марта эса баргдан (суспензия) озиқлантирдик. Бу йил ҳам маррани катта олганмиз. Бунинг учун хўжалигимизнинг 50 нафарга яқин аъзоси-барчамиз бор тажрибамизни ишга солиб яхши ниятда туну-кун меҳнат қиляпмиз.

Хўжаликнинг 45 гектар ер майдонида ғўза ҳам баравж ўсмоқда.