Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги мактабларда кундузги оромгоҳлар болаларга хизмат кўрсатмоқда

×

 2024-06-10 16:46:27    427

PDF yuklash
Chop etish


Ёз фасли бошланиб, мактаб ўқувчилари таътилга чиқишди. Болаларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш, уларнинг оромгоҳларда дам олиши ва билим орттириши учун Ўзбекистон туманида ҳам муайян тадбирлар амалга оширилди. 

Айни дамда тумандаги мактабларнинг 6 тасида ташкилланган кундузги оромгоҳлар болаларни қабул қилиб олди. Хусусан, 13, 16, 24, 26, 29 ва 36-мактаблар қошида ана шундай масканлар хизмат қилмоқда.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига кўра, жорий йил ёз мавсумида фаолият кўрсатадиган тумандаги кундузги болалар оромгоҳига 7-11 ёшли ўғил-қизлар жалб этилган. Мавжуд оромгоҳларда 2 мавсум давомида 1 минг 400 нафардан зиёд ўқувчи ҳордиқ чиқариши режалаштирилган. 

Кундузги оромгоҳларда болажонлар мусиқа, санъат, расм чизиш, спорт билан шуғулланиши, китоб ўқиши, бичиш-тикиш билан машғул бўлиши ҳамда мароқли дам олиши учун барча шароит яратилган.