Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 139 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сермаҳсул ижодкор билан ижодий учрашув мазмунга бой тарзда кечди

×

 2024-06-07 20:13:47    677

PDF yuklash
Chop etish


Таниқли ёзувчи, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Носиржон Зоҳидов таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон тумани 69-умумтаълим мактабида адиб билан ижодий учрашув ўтказилди.

Маънавият тарғиботчилари ва адабиёт ихлосмандлари қатнашган мазкур учрашув мазмунга бой тарзда кечди.

Носиржон Зоҳидов 1954 йилда Қўқон шаҳрида таваллуд топган. У замонамизнинг энг илғор ва сермаҳсул адибларидан. 

Илк шерий тўплами 1998 йилда “Тазарру” номи билан чоп этилган. "Қасос" ва "Йигит йиғламасин дунёда" қиссалари кўп бор қайта чоп этилиб, китобхонларнинг эътиборини қозонган. 

Адибнинг “Надомат” романи, “Дарди бедаво”, “Шаҳар кўрган қиз”, “Ишқ можароси” қиссалари ҳам адабиёт ихлосмандлари севиб ўқийди.