Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Инсоннинг шаъни ва ор-номуси дахлсиздир

×

 2024-06-05 23:51:38    597

PDF yuklash
Chop etish


Хуқуқбузар Х.Қ 2022 йил 17 декабрь куни Ўзбекистон тумани Давлатботир қишлоғида яшовчи Г.Ннинг шахсий сири ҳисобланган “видео” ёзувини ўзининг уяли телефон аппаратида сақлаб, ўзининг танишларига кўрсатиб Г.Ннинг обрўсизланишига сабаб бўлган. Ушбу холат туман ИИБ ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб Ўзбекистон туман судига тақдим этилган.

Суд жараёнида хуқуқбузар Х.Қ, содир этган қилмишига иқрор бўлиб, ҳақиқатда 2022 йил 17 декабрь куни Ўзбекистон тумани Д. қишлоғида яшовчи Г.Ннинг шахсий сири ҳисобланган севги муносабатларига оид маълумотларни ўзининг уяли алоқа телефонида сақлаб келганлиги,  ушбу маълумотларни ҳеч кимга тарқатмаганлиги, ёшлик қилиб видео тасвирларни танишларига кўрсатганлиги, содир этган қилмишидан пушаймонлигини билдирган. Жабрланувчи Г.Н юқоридаги кўрсатмаларни тасдиқлаб, Х.Қ у билан севги муносабатларини ўзининг уяли алоқа телефон апаратида сақлаб келиб, унинг розилигсиз телеграм ижтимоий тармоғига тарқатганлиги ни билдирган.

Суд, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 22,30,33-моддаларининг мазмунига кўра, яъни маъмурий жазо жавобгарликка тортиш чораси бўлиб, у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек ана шу ҳуқуқбузарнинг ўзи томонидан ҳам, бошқа шахс томонидан ҳам янги ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Жазони қўлланиш чоғида содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади. Суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабаблар ва асосларни албатта кўрсатиб, Ҳ.Қга нисбатан тегишли жазо тайинлаб, қонун устуворлиги таъминланди.

З.Ч.Равшанов

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг судьяси