Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 101 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида янги транспорт-логистика маркази фаолияти йўлга қўйилди

×

 2024-06-05 23:38:12    484

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Авғон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги транспорт-логистика маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Замонавий мажмуанинг бугунги очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, жамоатчилик ва маҳалла аҳли вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда сўз олган туман раҳбари замонавий транспорт ва логистика хизматларининг аҳамияти ҳақида тўхталиб, мазкур тизим ички бозорда маҳсулот ва хом ашё ҳаракатини оптималлаштириш орқали товар ва хизматларнинг харидорлар учун қулай шароит ва мақбул нархларда етказиб берилишини таъминлашга хизмат қилиши ҳақида сўз юритди. Юртимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланишида муҳим аҳамият касб этувчи ана шу тармоқдан бири туманда ташкил этилгани билан барчани қутлаб, лойиҳа ташаббускорларининг келгуси фаолиятларида улкан омадлар тилади.  

Юкларни ташиб бериш ҳамда юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “Logistik Trade” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган ушбу лойиҳанинг қиймати 4 млрд сўмни ташкил этади. 

Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш кўламини ошириш мақсадида марказ қошида, айни манзилда автомобилларга пропан газ, бензин ва дизел ёқилғиларини қўйиш шаҳобчаси ҳам очилди. 

Транспорт-логистика марказида кўплаб замонавий қулайликлар яратилиб, хусусан автомашиналар эҳтиёт қисмларини сотиш, автомобилларга сервис усулида хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳам ташкил этилди. 

Марказнинг ишга тушиши натижасида 30 нафар ҳамюртларимизнинг бандлиги таъминланди.