Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 68 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тўқликка шўхлик

×

 2024-06-04 15:01:28    485

PDF yuklash
Chop etish


Хозир сиз расмини кўриб турган холат бирор бир филмдан парча эмас, ўзи автомабил салонига, пули эса чўнтагига сиғмай қолган Бешариқ туманида яшовчи шоввознинг тасвирлари. 

Бу болат Бешариқ тумани Узун МФЙ ҳудудида 2024 йил 24 февраль куни содир бўлган. Бешариқ тумани Юқори Товул қишлоғида яшовчи Р.П. 2024 йил 24 февраль куни танишининг тўйида тўй маросими кортежи чиройли чиқиши мақсадида ўзи ўтириб кетаётган автомашина томидан танасини чиқариб, ўша ҳолатда бақир чақир қилиб, сувинер пулларни қўлига олиб ортидан келаётган автомашиналар устига пулларни сепиб юборган ва мазкур ҳолатни видео тавирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судида 2024 йил 31 май куни мазкур ҳолат юзасидан маъмурий иш кўриб чиқилиб, ўзи автомабил салонига, пули эса чўнтагига сиғмай қолган Бешариқ туманида яшовчи шоввозга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Оловиддин Хасанов

ЖИБ Бешариқ туман судининг раиси