Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Алимент – болани ижтимоий таъминлаш мажбурияти

×

 2024-06-04 14:54:40    267

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан 2024 йилнинг беш ойи давомида алимент ундириш билан боғлиқ 53 нафар шахсга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.

Шундан 22 нафар қарздорлар алимент пулларини тўлаганлиги учун жавобгарликдан озод қилиниб, маъмурий иш юритувдан тугатилган. 31 нафар ҳуқуқбузарлар томонидан алимент қарздорлиги қопланмаганлиги учун уларнинг барчасига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Жазо билан алимент қарздорликлари бартараф этилгани йўқ албатта, қарздорликни ундириш чоралари кўриш мақсадида тўланмаган қарздорлик мажбурий ижро бюросига ижро харакатларини давом эттириш учун юборилди.

Алимент масаласи юзасидан фуқаролар томонидан жуда кўплаб саволлар бўлаётганлиги, фуқароларнинг бу борада ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими биносида алимент ундириш юзасидан ижро хужжати ижро бюросида мавжуд бўлган қарздорлар ва ҳақдорлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида иштирокчиларга қарздорлик тўланмаган тақдирда тайинланиши лозим бўлган жазо турлари, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш юзасидан тушунча берилиб, ушбу жазодан мақсад ҳуқуқбузарни ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборатлиги, саккиз соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланиши, агар ҳуқуқбузар ўқиётган бўлса, жамоат ишлари ўқишдан бўш вақтда бажарилишини, ҳуқуқбузарлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар — ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари томонидан белгиланишини, вояга етмаганни моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун жазо санкциясига ушбу турдаги жазо чораси қўшилганлиги ва шу каби қонунчиликдаги алимент олувчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда алиментга оид қонунчилик тўғрисида тушунчалар берилди.

З.Ч.Равшанов

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг судьяси