Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 113 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Суд раисларининг сайёр қабулида

×

 2024-06-04 14:51:35    250

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда учинчи мустақил ҳокимият бўғини ҳисобланган суд идоралари томонидан одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, бир қаторда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларни қийнаётган муаммоларни ижобий ҳал этишга кўмаклашишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни шу мақсадда Фарғона вилоят суди ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон туманидаги «Намуна» маҳалласида бўлиб ўтган навбатдаги қабулда вилоят судининг судьяси Ойбек Мирсадиков иштирок этиб, аҳолининг долзарб мурожаатларини тинглади.

Сайёр қабулда 9 нафар фуқароларнинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларга оид мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларнинг барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

Эътиборлиси шундаки, қабул доирасида ўтказилган йиғилишда О.Мирсадиков томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида қонунларга киритилаётган ўзгартиришлар, ошган жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чоралари ва шу каби долзарб мавзуларда давра сухбатлари ташкил этилиб, йиғилиш иштирокчиларига ўзларининг қизиқтирган саволлари бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Ойбек Мирсадиков

Фарғона вилоят судининг судьяси