Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 107 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Байрамда бемор болаларга шодлик улашилди

×

 2024-06-01 14:33:03    618

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида беғубор қалбларга қувонч, хуш кайфият ва умид учқунини улашиш мақсадида Ўзбекистон тумани сектор раҳбарлари туман марказий шифохонасининг болалар бўлимида даволанаётган болажонлар ҳолидан хабар олди.

Тиббиёт муассасасида ташкилланган ўзига хос байрам тадбирида келажагимиз эрталарини байрам билан қутлаган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев болаларни тез орада шифо топишларига тилак билдирди. Болалар билан суҳбатлашилиб, уларнинг ота-оналарига далда берилди.

Ташриф давомида 60 нафардан зиёд бемор болажонларга байрам совғалари ва илиқ меҳр улашилди. 

Эртак ва мультфильм қаҳрамонлари иштирокидаги байрам дастури намойиши, куй-қўшиқлар, ранг-баранг чиқишлар ҳамда самимий эътибор жажжи кичкинтойлар ва уларнинг ота-оналари қалбига шодлик олиб келди.