Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Онага эҳтиром улуғ фазилат: Ўзбекистон туманида мўътабар зотлар янада эъзоз топмоқда

×

 2024-05-31 19:49:10    630

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасидаги маънавий-маърифий тадбирлар кенг қулоч ёйиб, мўътабар зотларга юксак ҳурмат кўрсатилмоқда.

Хайрли ташаббуснинг давоми сифатида бугун тумандаги барча маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг оналари шарафланди.

“Файз” тантаналар мажмуасида ташкилланган байрам тадбирида туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, мунис онахонларга самимий дил сўзлари ва эзгу тилакларни билдирдилар. Юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан белгиланган ислоҳотларга камарбаста бўлиб фаолият кўрсатиб келаётган ходималарнинг волидаларига ташаккурлар изҳор этилди.  

Уларга илиқ меҳр ила ташаккурнома, гулдаста ва эсдалик совғалари тортиқ этилди.

Ўз навбатида, мўътабар оналар бундай эътибор хамда ташаббусдан мамнунликларини билдириб, юртга тинчлик, хонадонларга қут-барака ва тўкинлик тилаб, дуога қўл очдилар.

Байрамнинг бадиий дастури ҳам мўътабар онахонлар, дилбар опа-сингилларга бағишланиб, янграган куй-қўшиқ ва гўзал рақслар дилларга янада кўтаринкилик бағишлади.