Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оналарга эҳтиром кўрсатиш юксак фазилатдир

×

 2024-05-30 10:32:14    607

PDF yuklash
Chop etish


Вилоятимизда ҳар йили май ойида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали йилдан-йилга кенг қулоч ёзиб, Ўзбекистон туманида ҳам кўтаринки шукуҳда нишонланмоқда. 

Фестивал доирасида нур чеҳрали онахонларга юксак ҳурмат кўрсатишга қаратилган навбатдаги хайрли тадбирнинг ташаббускори туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бўлди.

Тумандаги "Ором" тантаналар мажмуасида ташкилланган байрамона тадбирга бўлимда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг муҳтарама волидалари, фахрий мураббийлар таклиф этилди. 

Тадбирда иштирок этган туман сектор раҳбарлари қутлуғ мақом соҳибаларига ўзларининг илиқ тилак ва самимий дил изҳорларини билдирдилар. Улуғ зотларга бўлган юксак эҳтиромни намоён этиш орқали ўсиб келаётган ёш авлод қалби ва онгида ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчларини адо этиш, уларни қадрлаш каби фазилатларни шакллантириш каби ғоялар мужассам этганлиги таъкидланди. 

Тўкин дастурхон атрофидаги дилдан суҳбатларда тизимда хизмат кўрсатаётган фарзандлар ўз волидаларига яна бир бор чинакам меҳрларини изҳор этдилар. Мўътабар онахонларга юксак иззат-икром кўрсатилиб, ташаккурнома, гулдаста ва эсдалик совғалари топширилди. 

Ташкилланган байрам дастури ҳам мўътабар онахонлар, дилбар опа-сингилларга бағишланиб, янграган куй-қўшиқлар, гўзал рақслар дилларга янада кўтаринкилик бахш этди.