Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 105 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик зиёратчилар муборак Ҳаж сафарига кузатилди

×

 2024-05-30 07:33:22    344

PDF yuklash
Chop etish


Ер юзининг барча қитъаларидаги мусулмонлар Ҳаж зиёратига бориб, Ислом динидаги бешинчи аркон амалларини адо этишади. Дарҳақиқат, муборак сафарга бориш, табаррук Каъбатуллоҳни тавоф қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг нияти, орзусидир.

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги, юртимизда диний-маърифий соҳадаги улкан ислоҳотлар туфайли бугун кўплаб юртдошларимиз ушбу фарзни эмин-эркин адо этиш бахтига эришмоқдалар.

Ана шундай улуғ имконият туфайли бугун тунда Ўзбекистон туманилик 86 нафар зиёратчилар Саудия Арабистонига муқаддас зиёратга кузатилди.

Шу муносабат билан дастлаб тумандаги “Madina Plaza Hotel” меҳмонхонасида кузатиш маросими ўтказилди. Унда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари хамда зиёратчиларнинг яқинлари иштирок этди. 

Ҳаяжонли дамларда Яратганнинг байти сари йўл олаётган ҳамюртларимиз томонидан муборак Ҳаж амалларини бажариб, эсон-омон юртимизга қайтишларини хамда юртимизга тинчлик, элимизга омонлик, хонадонларга қут-барака сўраб, хайрли дуолар қилинди.

Зиёратчилар махсус автобусларда Фарғона халқаро аэропортига жўнаб кетишди.