Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шахсга зўравонлик қилиш - оғир жиноятдир

×

 2024-05-30 07:25:03    337

PDF yuklash
Chop etish


2023 йил апрель ойида Ўзбекистонда оилавий зўравонлик, болаларни жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш ва жинсий жиноятлар учун жазоларни кучайтирувчи қонун қабул қилинганди.

Ушбу қонун кабул қилиниши ортидан аёллар ва болаларга нисбатан содир бўлаётган зўравонликларнинг тўлиқ кўриниши намоён бўлиб қолди. Жумладан, биргина 2023 йилнинг ўзида Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ билан боғлиқ 2638 та жиноят иши ҳамда 10 091 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. МЖтКнинг 59−2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 4343 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 2344 нафарига жарима, 1999 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Жиноят кодексининг 126−1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 134 нафар шахс судланиб, уларнинг 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 83 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

2024 йилнинг биринчи чорагида эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси билан шаҳвоний шилқимлик қилишда айбланган 318 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Қонун ишламоқда. Унинг қабул қилиниши Ўзбекистонда аёлларга ва болаларга нисбатан зўравонлик, шилқимлиқ қилиш ҳолатлари учун жазо муқаррарлигини кўрсатиб бермоқда.

З.Равшанов

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг судьяси