Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида 2 минг 761 нафар битирувчилар катта ҳаёт остонасига қадам қадам қўйди
2024-05-25 13:30:02 616
Бугун, 25 май куни Ўзбекистон туманидаги 68 та мактабларда ўқув йили муваффақиятли якунланиб, "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди.
Дилларга ўзгача шукуҳ, қалбларга бир олам ҳаяжон бахш этиб, бир умр ширин хотира билан эсланадиган мазкур тадбирлар таълим масканларида “Илм-саодат калити” шиори остида ташкил этилди.
Яйпан шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этиб, Президентимизнинг ёшларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Битирувчиларга мустақил ҳаётга оқ йўл тилади.
Тадбирда қатнашган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар ва устоз-мураббийлар ҳам битирувчи йигит-қизларни самимий қутладилар.
Тантанали тадбир давомида ўқув йилида улкан ютуқларга эришган фаол ўқувчи ва ўқитувчиларнинг натижалари алоҳида эътироф этилиб, муносиб тақдирланди.
Мактаб-интернат ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар тантанали маросимга ўзгача шукуҳ бағишлади. Унутилмас ва ҳаяжонли лаҳзаларни туҳфа этган “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранг сочиб, тантаналарга якун ясади.
Бу йил тумандаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини 2 минг 761 нафар ўқувчи битирмоқда.
Улардан 90 нафарга яқини мактабни олтин ва кумуш медаллар билан тамомлашга даъвогарлик қилмоқдалар. Шунингдек, юқори синф ўқувчилари ва битирувчиларнинг 210 нафардан зиёди IELTS, CEFR ва миллий сертификатларни қўлга киритди.