Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Маърифат улашиб” лойиҳаси ёшларга маънавий озуқа бўлди

×

 2024-05-23 23:14:28    879

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 40-умумтаълим мактабида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида юртимиз адабий муҳитига муносиб ҳисса қўшиб келаётган адибларимиз билан маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибаси, шоира ва журналист Зуҳра Алиева, таржимон Аъзам Исмоил ва иқтидорли санъаткорлар меҳмон сифатида иштирок этди. 

Давра суҳбатида ижодкорлар ўзларининг Ватанга муҳаббат, садоқат, жасурлик, меҳнатсеварлик, одамийлик ҳақидаги ижод намуналаридан ўқиб берди ва ёшларни билим олишга, юрт тараққиёти учун муносиб кадрлар бўлиб eтишишга чақирди.

Тадбир давомида ўқувчилар ҳам ўз шеърий ва бадиий чиқишлари билан даврага кўтаринки кайфият улашди.

Мазмунга бой ўтган учрашув сўнггида ижодкорлар эзгу ниятлар билан мактаб ҳовлисига дарахт кўчатлари ўтқазди.