Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Эзгу ташаббус натижасида эҳтиёжманд оилалар уй-жойлари кўркам қиёфага киряпти
2024-05-23 22:37:35 699
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон туманида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш асносида уларнинг яшаш хонадонлари таъмирлаб, оила аъзолари учун муносиб даромад манбаи яратиб берилмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун бир қатор ана шу хонадонларда бўлиб, хайрли ташаббус самараси ва давом этаётган жараёнлар билан танишди.
Туман сектор раҳбарлари, ташаббускор муассасалар ҳамда саховатпеша инсонлар кўмаги ва хомийлигида тумандаги ўндан зиёд оилаларга беминнат ёрдам қўли чўзилган.
Ёрдамга муҳтож оилаларнинг яшаш масканларини таъмирлаб, қулай шароитларни муҳайё этиш билан биргаликда, улар учун муносиб даромад манбаини яратиб беришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Бунда оилаларнинг кўникмалари ва қизиқишларидан келиб чиқиб, хонадонларда қўзиқорин етиштириш, тикувчилик, гулчилик, беданачилик ва бошқа турли даромадли йўналишлар ташкил этилиб, уларнинг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшилмоқда.
Таъмирга муҳтож, оғир шароитда бўлган баъзи хонадонлар янгича қиёфада ўз эгаларига топширилган бўлса, қолганларида қурилиш-таъмирлаш тадбирлари якуний босқичга кирган.